Трампнинг ўғли Зеленскийни “ақлдан озган” деб атади ва постни дарҳол ўчириб юборди

У Зеленскийнинг Россия билан музокаралар ўтказишни рад этгани ҳақидаги хабарни шарҳлар экан, шундай ёзган:
«Бу одам ақлдан озган. Шубҳасиз, у ва унинг атрофидагилар ҳали ҳам бизнинг пулларимиздан етарлича манфаат кўрмаган. Шунинг учун у тинчлик ҳақида ўйлаш ўрнига, украиналик эркаклар ва болаларни ўлимга юборишда давом этмоқда.»