Гренландияда муддатидан олдин парламент сайловлари бошланди

Гренландияда Трампнинг оролни АҚШ таркибига киришга чақириғига қарши муддатидан олдин парламент сайловлари бошланди.
Телеканал хабарига кўра, Гренландиянинг барча асосий партиялари оролнинг Даниядан мустақил бўлишини қўллаб-қувватлайди, шу билан бирга Қўшма Штатлар таркибига қўшилишга қарши.
Сайловлар олдидан АҚШнинг Нуукдаги консулхонаси партия етакчиларига сайловдан кейин дипломатик ваколатхонага ташриф буюриб, ҳукумат тузиш ҳамда Қўшма Штатлар билан муносабатларни муҳокама қилиш таклифини юборди.
Бу Гренландия тарихидаги энг муҳим сайловлар деб номланмоқда. Орол аҳолиси атиги 57 минг кишини ташкил этади, шундан 40 минг нафари овоз бериш ҳуқуқига эга.