Шанба оқшомида Эфиопия жанубида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Fana давлат телерадиокорпорацияси маҳаллий расмийларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, автобус тормоз ишламай қолгани сабабли бошқарувни йўқотиб, Жанубий Эфиопия минтақавий давлатининг Волайта ҳудудида дарёга ағдарилиб кетгани оқибатида ҳалокат юз берган.
Fana нашри хабарига кўра, ҳодиса натижасида яна 21 киши оғир, яна 6 киши енгил жароҳат олган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, ҳозирда жабрланганларга яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Дўстларингизга ҳам юборинг: