Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Бу ҳақида вазирлик маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.
IV ўқув чорак дарслари 2025 йил 28 март кунидан бошланади.