Энди никоҳдан ўтиш учун онлайн ариза бериш мумкин

Шундан сўнг бир кун ичида тиббий кўрикка йўлланма берилади.
Масофадан туриб никоҳдан ўтиш учун аввал ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтилади ва никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ органига ариза юбориш хизматидан фойдаланилади.
Шундан сўнг ариза берувчилар ўзи ҳақидаги маълумотларни киритади ҳамда аризани давом эттириш учун инвойс рақамини аризанинг бошқа иштирокчисига тақдим этади.
Иккинчи тараф аризани тасдиқлаган ҳолда инвойс рақамини киритиб, хизматдан фойдаланишда давом этади.
Кейинги босқичларда ариза берувчилар учун қулай бўлган ФҲДЁ бўлими, никоҳ маросими қандай тартибда ўтказилиши танланади.