Польша Россия ва Беларус билан чегарада пиёдаларга қарши миналарни жойлаштиради

Пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш, тўплаш, ишлаб чиқариш ва ўтказишни тақиқловчи Оттава конвентсиясини бекор қилиш сабаблари ҳақида сўралганда, Польша Мудофаа вазирлиги шундай жавоб берди:
“Бизда бошқа танлов йўқ. Чегарадаги вазият жиддий”.
Аввалроқ, Польша, Литва, Латвия ва Эстония Оттава конвенциясидан чиқишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.
160 дан ортиқ давлат томонидан ратификация қилинган Оттава конвенциясидан чиқиш уларга Россия билан чегара ҳудудларни миналаштириш имконини беради.