Самарқандда янги 200 ўринли туғуруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди

Самарқандда янги 200 ўринли туғуруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди

 

Самарқанд шаҳрида Қорасув маскани ҳудудида янги туғуруқ мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Илгари фаолият юритган туғуруқ мажмуаси 1977 йилда барпо этилган бўлиб, замонавий талабларга жавоб бермас эди.

Янги мажмуа эса ҳозирги тиббиёт стандартлари асосида барпо этилган бўлиб, она ва бола саломатлигига эътибор қаратиш мақсадида барча зарур шароитлар билан таъминланган.

@SputnikUzbek мухбири хабар беришича, мазкур тиббиёт муассасаси она ва болаларга юқори сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: