Туркиялик талабалар Имомоғлуни ҳимоя қилиш учун юриш қилди

Туркиялик талабалар Имомоғлуни ҳимоя қилиш учун юриш қилди

Туркиянинг турли университетларида таҳсил олаётган талабалар кеча ҳибсга олинган мухолифатчи Истанбул ҳокими Экрем Имомоғлуни қўллаб-қувватлаш мақсадида норозилик намойишлари ўтказмоқда.

2023-йилги президентлик сайловларида номзод бўлган сиёсатчи, Туркиянинг «Ватан» партияси раиси Муҳаррем Инже ҳам Галатасарой университети талабалари юришига қўшилди. Инже Экрем Имомоғлининг оиласи билан учрашганини маълум қилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз бергани хабар қилинмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: