Истанбулнинг вақтинча ҳокими ким бўлади?

Истанбулнинг вақтинча ҳокими ким бўлади?

Ҳозирда ҳибсда бўлган шаҳар ҳокими Экрем Имомўғлунинг ваколатларини Республика Халқ партияси (Cumhuriyet Halk Partisi) шаҳар кенгаши аъзоси Нури Аслан амалга оширади.

Бу ҳақда Haber Global хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бу қарор Экрем Имомўғлунинг шахсий ташаббуси билан қабул қилинган.

Қайд этилишича, Экрем Имомўғлу томонидан қўлда ёзилган «ишончнома» бўйича ҳужжат ҳокимлик идорасига тақдим этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: