Тожикистон ҳукумати болаларга Рамазон ҳайити байрамини нишонлашни тақиқлади
Расмийларга кўра, бу тақиқ Қурбон ҳайити байрамига ҳам тааллуқли. Ҳукумат эса, бунга хавфсизлик масалаларини сабаб қилиб, ота-оналарни фарзандларига нисбатан назоратни кучаштиришга чақирмоқда. Аммо кўп йиллик анъананинг бекор қилиниши жамоатчилик ўртасида баҳсларга сабаб бўляпти.
