Россия президентининг «Архангельск» сув ости кемаси денгизчилари билан учрашувда Украина можароси бўйича асосий баёнотлари:
Россия Украинада ким билан музокаралар ўтказишни тушунмайди, чунки «эртага бошқа раҳбарлар келади.»
Москва Украина масаласида Европа билан ҳамкорлик қилишга тайёр, лекин ЕИ ўзини муттасил ноаниқ тутмоқда ва Россияни мунтазам чалғитмоқда.
Европа кураторлари Киевни охирги украиналик қолгунча урушни давом эттиришга ишонтирган, мақсад — Россияга стратегик мағлубият етказиш.
Стратегик ташаббус бутун фронт чизиғида тўлиқ Россия қўшинлари қўлида.
Россия қўшинлари ЛХР ҳудудининг 99% ва ДХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг 70%дан ортиғини озод қилди.
Муаммо шундаки, Украинада миллатчи гуруҳлар катта таъсирга эга бўлиб қолган. Россияда тақиқланган «Азов» батальони ва бошқа миллатчи бўлинмалар амалда ҳокимиятни ўз қўлига олгани айтилмоқда.
Украинада БМТ ва бошқа қатор давлатлар раҳнамолигида вақтинчалик бошқарув жорий этилса, демократик сайловларни ўтказиш ва барқарор ҳукумат тузиш имконияти пайдо бўлади.
