Таиланддаги зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Банкокдаги Бош консулхонаси маьлум қилди.
Таиланддаги ўзбекистонликлар агар ёрдам керак бўлса, +66 2 675 3995 телефон рақамига боғланиши мумкин.
28-март куни содир бўлган 7,7 магнитудали зилзиладан сўнг Мянмада ҳалок бўлганларнинг тасдиқланган сони 1002 нафарга етди. Шунингдек, 2376 киши жароҳатланган.
Шунингдек, 2376 киши жароҳатланган.
АҚШ геологик хизмати қурбонлар 10 минг нафардан ошишини тахмин қилмоқда.
Таиланд пойтахти Бангкокда эса зилзила пайтида қулаган 30 қаватли бино остидан 10 кишининг жасади топилди. Яна 100 киши ҳозирча бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.