Шомуродов яна асосий ҳужумчига айланади!

«Рома» А Сериянинг 30-турида «Лечче»ни мағлуб этди (1:0).
Римликлар ҳужумчиси Артём Довбик учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўйиндаги ягона голни 80-дақиқада киритди. Унга Брайан Кристанте ассистентлик қилди.
Ўйиндаги вазиятлардан бирида Довбик жароҳат олиб, оқсоқлана бошлади ва 84-дақиқада алмаштирилди.
Жорий мавсумда Артём клуб сафида 39 та ўйинда 16 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.