Самарқанддан Красноярскка тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилди

Шу муносабат билан 1 апрель куни Самарқанд халқаро аэропортида тантанали маросим ўтказилди.
Маросимда Красноярскдан келган самолёт анъанавий сув аркаси билан қарши олинди, йўловчилар учун эса ширинликлар тайёрланди.
«Air Marakanda» хабарида қайд этилишича, рейс ҳар ҳафтанинг сешанба куни амалга оширилади.