Трамп Евроиттифоққа кутилмаган талаб қўйди

Трамп Евроиттифоққа савдо танқислигини камайтириш ва бож тарифларини юмшатиш эвазига АҚШдан 350 миллиард долларлик энергия ресурсларини сотиб олишни таклиф қилди
«Европа Иттифоқи биз билан жуда ёмон муносабатда бўлди. Улар биздан энергия ресурсларини сотиб олишга мажбур бўладилар, чунки уларга бу керак. Шунда биз атиги бир ҳафта ичида 350 миллиардлик савдо танқислигини камайтира оламиз», — деди АҚШ президенти Оқ уйдаги чиқишида.
Трампнинг бу баёноти Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг АҚШга автомобиллар ва саноат маҳсулотларига бўлган божларни ўзаро нолга тенглаштириш таклифига жавоб бўлди.