Ёки яна бироз ушлаб турасанми? Агар нарх тушиб кетса нима қиламан дейсанми? Йўқ, ҳали-бери тушмаса керак. Чунки дунё нотинч. Бу олтин деганлари ана шундай алғов-далғов даврда дарров қимматлашиб кетади. Чунки у гарчи металл бўлса ҳам оти “ёстиқча”. Молиявий “ёстиқча”.
Ҳозир унинг бир унцияси нархи 2232 долларга етди… Рекорд. Тарихда бунақаси бўлмаган.
Бундан кўпроқ ким фойда кўради? Албатта, Ўзбекистон. Чунки мамлакатимиз асосий олтин экспорт қилувчи давлатлардан бири ҳисобланади. Бизнинг тупроғимизда олтин захиралари жуда кўп. Айтиш мумкинки, битмас-туганмас. Ана шунинг сабабидан катта эҳтимол билан валютамизнинг нархи ҳам ошиб қолса керак!..
Яна бир гап: Ўзбекистон расмий захираларининг қарийб 75 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келган. Ажойиб. Раҳбарлар, молия усталари нимани тутиб туришни яхши билишади!..