АҚШда болалар савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик Ватанига депортация қилинди

Бу ҳақда АҚШнинг Иммиграция ва божхона полиция хизмати (ICE) маълум қилди.
Суд ҳукмига кўра, у болаларни жинсий мақсадларда сотгани учун учта модда бўйича айбдор деб топилган. Фуқаро қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, ICE ходимлари томонидан Финикс шаҳридан кузатиб чиқилган ва Ўзбекистонга қайтарилган.