Уиткофф АҚШ Эрон билан музокараларда муросага тайёрлигини билдирди

Уиткофф АҚШ Эрон билан музокараларда муросага тайёрлигини билдирди

Дональд Трампнинг махсус вакили Уиткофф АҚШ Эрон билан музокараларда муросага тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Шу билан бирга, Стив Уиткофф Трамп маъмуриятининг Теҳрон билан муносабатлардаги “қизил чизиғи” — бу мамлакатнинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик эканини таъкидлади.

WSJ’нинг қайд этишича, америкалик амалдорнинг баёноти муҳим музокаралар олдидан Эрон билан алоқаларни йўлга қўйишга бўлган эҳтимолий уриниш бўлиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: