АҚШда уйсизларга қарши гиёҳванд модда билан кураш таклиф қилинмоқда

Американинг Калифорния штатида жойлашган Ланкастер шаҳри мери Рекс Паррис уйсизларга фентанил каби гиёҳванд моддаларни бериб, уларни «йўқ қилиш» ғоясини илгари сурди.
“Мен уларга хоҳлаганча фентанил бермоқчиман”, – дейди мер. Унинг фикрича, уйсизларнинг катта қисми илгари судланган жиноятчилар бўлиб, шаҳарда содир бўлаётган жиноятларнинг кўпини айнан улар амалга оширади.
Паррис ушбу муаммони ҳал қилиш учун АҚШ президенти Доналд Трамп «тозалаш» тадбирини ташкиллаштириши лозимлигини билдирган. У ўз баёнотини қуйидагича изоҳлаган: “Бу шафқацизми? Албатта, шафқатсиз. Лекин мен ўз шаҳримдаги меҳнаткаш оилаларни ҳимоя қилишим керак, энди бу ишни бажара олмаяпман.”
Эслатиб ўтамиз, Рекс Паррис 2008 йилдан бери Ланкастер шаҳри мери бўлиб, унинг ваколати 2028 йилгача давом этади.