Ўзбекистон фуқароларига БААга кириш тақиқлангани ростми?

ТИВ расмий вакили Аҳрор Бурҳонов ижтимоий тармоқларда шу мазмунда тарқалган хабарларни рад этди.
“Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган”, дейилади вазирлик вакили баёнотида.