Қирғизистон Миллий банки «Улуғ Ғалабанинг 80 йиллиги» шарафига махсус коллекцион кумуш тангани муомалага киритди

Танганинг олд томонида байрам салюти услубида безатилган 80 рақами тасвирланган. Юқори қисмида юлдуз, пастки қисмида эса уруш қурбонларига мотам рамзи сифатида қизил гуллар тўплами акс этган.
Орқа томонида Қирғизистон герби, уни ўраб турган «1945» ва «2025» рақамлари ҳамда тинчлик ва эркинлик рамзи бўлган парвоздаги кабутарлар тасвирланган.
Танганинг оғирлиги — 28 грамм. Сотув нархи — 5200 сом (тақрибан 768 минг сўм).