Туркияда 1100 йиллик қопқоғи очилмаган амфора топилди

Туркияда 1100 йиллик қопқоғи очилмаган амфора топилди

Анталиянинг Каш тумани қирғоқларида роботлар ёрдамида олиб борилган сув ости қазишмаларида ҳалокатга учраган кемадан 1100 йиллик оғзи ёпиқ амфора (қадимда ишлатилган кўза) топилди.

Акдениз университети Тасвирий санъат факультети Маданий меросни асраш ва тиклаш бўлими бошлиғи ва қазиш ишларининг илмий маслаҳатчиси доцент Ҳакан Ўниз бошчилигидаги 20 кишилик гуруҳ Маданият ва туризм вазирлигининг “Келажакга мерос лойиҳаси” доирасида Ўрта ер денгизи қирғоқлари ва Каш туманидаги Бесми ороли сув остида қазиш ишлари олиб бормоқда.

Жамоа қазиш ишлари пайтида тахминан 45-50 метр чуқурликдаги ҳалок бўлган кемадан оғзи ёпиқ амфорани чиқариб олишга муваффақ бўлди. Амфора қуруқликка чиқарилмасдан олдин маълум босқичлардан ўтиб, Кемердаги Акдениз университети сув ости археология лабораториясига олиб борилди ва дастлаб микроскоп ҳамда махсус лупалар ёрдамида текширилди. Сўнгра Анталия минтақавий кенгаши мутахассислари ва лаборатория реставраторлари томонидан чисел, болға ва кичик асбоб-ускуналар ёрдамида бир соатлик ҳаракатдан кейин амфора оғзи очилди. Мутахассислар амфора ичидаги маҳсулотдан намуналар олиб, уларни нима эканлигини аниқлаш учун таҳлилни бошладилар.

Қазишма гуруҳи раҳбари Ҳакан Ўниз Анадолу агентли мухбирига топилма ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 1100 йил аввал Фаластиннинг Ғазо қирғоқларидан йўлга чиққан савдо кемаси Ўрта ер денгизи соҳилида катта эҳтимол билан бўрон туфайли чўкиб кетган. Ўша даврда Ғазонинг энг муҳим экспорт маҳсулоти зайтун ёғи бўлган ва шароб эса Текирдағ Шаркўй-Газикўйдан экспорт қилинган бўлиши мумкин.

“Бу савдо кемаси бирдан ортиқ портни зиёрат қилган кемадир. 9-10-асрлар Аббосийлар даври, яъни Ислом ҳукмронлиги даври эди. Кемадаги тахминий шароб ташиган амфораларга асосланиб, Фаластиндаги одамлар шароб истеъмол қилган деб ўйламаймиз, лекин муҳожирлар, насроний зиёратчилар ёки Қуддусга ташриф буюрганларга совға тариқасида берилган бўлиши мумкин”,- дейди Ҳакан Ўниз.

Ўниз бу дунёда жуда кам учрайдиган ноёб ҳолат эканини ва унинг ичидагилар таҳлилдан сўнг аниқ бўлишини таъкидлади. Унинг тахминича, амфорадаги маҳсулот зайтун доналари, зайтун мойи, вино ёки балиқ соуси ёки бутунлай бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин.

“1100 йиллик даврда денгиз муҳитида ҳам босим остида, ҳам ҳарорат ўзгаришига қараб нималар бўлганини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Илмий тадқиқотларни бир таҳлил билан амалга ошириб бўлмайди, кўплаб таҳлиллар бир-бирини тасдиқлаши керак. Шунинг учун бу жараён узоқ давом этади. Биз ўша даврдаги маълумотларни илм-фан ва таҳлил натижалари билан бирлаштирамиз”, дейди Акдениз университети Муҳандислик факультети профессори Мелтем Асилтурк Эрсой ҳам ёпиқ амфора ичидаги нарсани профессионал ҳаётида биринчи марта текшириб кўришини таъкидлаб.

Амфора қопқоғини туздан тозалаб, очишга эришган реставратор Рабиа Нур Акюз, амфора усти доимо нам бўлиб туриши ва қуриб қолмаслиги учун синчковлик билан ишлаганликларини тушунтириб берди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: