Тиббиётнинг бирламчи бўғини жиддий ислоҳ қилинади

Тиббиётнинг бирламчи бўғини жиддий ислоҳ қилинади

Ўзбекистонда шифокорлар сони ҳар 10 минг аҳолига 29 кишини ташкил қилади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндиядаги билан бир хил, Туркия ва Канададагидан эса кўп. Лекин бизда иш самарадорлиги, даволаш сифати зўр эмас, – дейлади Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлис баёнотида.

Ушбу муносабат билан қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинди:

▪️Бирламчи бўғин ислоҳ қилиниб, тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида икки томонлама шартнома тузилади. Энди аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнга хусусий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

▪️Бирламчи бўғинда барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди. Поликлиникада акушер-гинекологлар сони 2 баробар кўпайтирилади. Ҳар 3 минг нафар бола учун биттадан педиатр штати янгидан қўшилади.

▪️Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлик маоши 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар эквиваленти миқдорида бўлади.

▪️Мазкур тизим бу йил 15 та туман ва шаҳарда, келгуси йилдан Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида синовдан ўтказилади.

▪️Шу билан бирга, оилавий шифокор ва ҳамшираларнинг масъулияти ҳам оширилади. Энди маҳаллада инфаркт, инсульт, оналар ва болаларнинг эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик бўлса, фавқулодда ҳолат саналади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: