Россия гази Европа бозорига қайтадими? АҚШ билан музокаралар олиб борилмоқда

Россия ва АҚШ Европага Россия газини етказиб беришни қайта тиклаш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар бермоқда.
«Вашингтон ва Москва расмийлари АҚШ қитъага Россия газини етказиб беришни қайта тиклашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида музокаралар олиб борди,» – дейилади материалда.
Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, Москванинг Европа Иттифоқи газ бозоридаги ролини тиклаш Украина бўйича тинчлик келишувини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин.