Андижонда вояга етмаган ҳайдовчи автомашинани ағдариб юборди

2025 йил 15 май куни соат 13:45ларда, Андижон тумани “Қорақолпоқ” МФЙ Ифтихор кўчасида, ҳайдовчи (вояга етмаган) 2008 йилда туғилган А.М. қариндошига тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тезликни меёридан ортиқ ошириб юбориши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, автомашина теҳник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.