2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон мактабларида 6 ёшли болалар учун бепул тайёрлов гуруҳлари очилади
10 ноябрь куни Президент имзолаган фармонга мувофиқ, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш режалаштирилган.
Машғулотлар болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа ижтимоий муассасаларда ташкил этилади.
Тайёрлов дастури бир йилга мўлжалланган.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб машғулотларни олий маълумотли педагоглар ҳамда битирувчи курс талабалари ўтказиши мумкин бўлади.
Тайёрлов курсини тугатган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.
