Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Тиранадаги Скандербег майдонига қизил гиламдан юриш бошлаган пайтда, Албания бош вазири Эди Рама соябонини бир четга қўйиб, чўккалади.
Noa.al сайтининг ёзишича, Мелони Рамадан бу ҳаракатини тўхтатишни сўраган, сўнгра улар бир хил бўйга эга бўлишлари учун шундай қилаётгани ҳақида ҳазиллашган (Раманинг бўйи 2,01 метр, Мелонининг бўйи эса 1,63 метр).