Эрон ИИВ Трампнинг Форс кўрфази номини ўзгартириш ғоясини ҳужум деб баҳолади

Америка раҳбари Доналд Трампнинг Форс кўрфазини Араб кўрфази деб қайта номлаш таклифи халқаро меъёрларни бузиш ҳисобланади. Бу фикрни Эрон ИИВ раҳбарининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари Носир Серож билдирди.
«Форс кўрфази номини бузиб кўрсатиш ва сохталаштириш провокация бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва халқларнинг маданий ҳуқуқларининг асосий тамойилларини бузиш ҳамда эронликларнинг тарихий ўзлигига ҳужумдир,» – дея унинг сўзларидан ISNA агентлиги иқтибос келтиради.
Илгари «Google Хариталар» хизматида Форс кўрфази Араб кўрфази деб ўзгартирилгани маълум бўлган эди.