Японияда автофокусли ақлли кўзойнаклар ишлаб чиқарилди

Японияда узоқни ва яқинни кўрувчиларга бирдек мос келадиган автофокусли замонавий кўзойнаклар ишлаб чиқарилди.
ViXion компанияси кўзойнакларнинг иккинчи авлоди – ViXion01S’ни тақдим этди. Улар фойдаланувчининг кўриш қобилиятига мослашади.
Моторлаштирилган линзалар 5 сантиметрдан то «чексизлик»гача бўлган фокус масофасини таъминлайди ва −10 дан +10 гача бўлган диоптрия оралиғини қамраб олади.
Қурилманинг оғирлиги рамаси билан бирга атиги 47 грамм бўлиб, USB-C орқали қувватланади. Розеткага уланмаган ҳолда кўзойнаклар 15 соатгача ишлаши мумкин. Янги маҳсулотнинг нархи 500 доллар.