Степашин СССР ҳали ҳам мавжуд эканлигини таъкидламоқда

Степашин СССР ҳали ҳам мавжуд эканлигини таъкидламоқда

Россия Адвокатлар уюшмаси раиси, Россия ҳукуматининг собиқ раиси Сергей Степашин Россия президенти маслаҳатчиси Антон Кобяковнинг СССРнинг тарқатилиши борасидаги фикрига қўшилади.

«Ҳуқуқий нуқтаи назардан Кобяков ҳақ. Бу ҳуқуқий тушунмовчиликни эътиборга олиш керак, айниқса, ҳозир биз Украинада нацистларга қарши курашаётганимизда, ким билан жанг қилаётганимизни аниқ билиш учун,» – деди Степашин РИА Новостига, Кобяковнинг СССР халқ депутатлари қурултойи томонидан ташкил этилгани сабабли, уни тарқатиб юбориш ҳам депутатлар зиммасида бўлиши кераклиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан.

Кобяков илгари Беловеж битимини имзолаган олий кенгашлар бундай ваколатга эга бўлмаганлигини айтган эди.

Бир кун аввал Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас юридик нуқтаи назардан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини айтди. Россиялик сенатор ўзининг Телеграм-каналида собиқ Совет Иттифоқининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги мунозарага изоҳ бериб, «Россияни СССРнинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблаш ва шу билан бирга Иттифоқнинг ўзи ҳали ҳам мавжуд деб ўйлаш ғалати бўларди. Бундай қоида 2020 йилда Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилди.

1991 йил декабрь ойи бошида РСФСР президенти Борис Елсин, Украина президенти Леонид Кравчук ва Белоруссия Олий Кенгаши раҳбари Станислав Шушкевич Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Муқаддимадан маълум бўлдики, СССР «халқаро ҳуқуқ субъекти ва геосиёсий воқелик» сифатида шу пайтдан бошлаб ўз мавжудлигини тугатади. 1991 йил декабрь ойининг охирида Иттифоқ парламенти СССРнинг парчаланиши тўғрисида декларация қабул қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: