Эрдўған ислом давлатларини иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ислом давлатларини иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди.
Бу ҳақда у Истанбулда бўлиб ўтган Иккинчи Жаҳон Ислом иқтисодий саммитидаги нутқида маълум қилди, деб хабар бермоқда Ҳабертурк нашри.
«Ислом дунёси сифатида биз ўзаро савдо, сармоя, молия ва ҳамкорлик имкониятларини максимал даражада оширишимиз керак. Ўтказилган ва бўлиб ўтадиган муҳокамалар жуда фойдали бўлишига ишонаман”, деди Туркия раҳбари.