Туркияда даромади 2 700 доллардан кам бўлганлар камбағал ҳисобланади

Мамлакатда инфляция ўсиб бормоқда.
Туркия касаба уюшмалари конфедерацияси — ТÜРК-İŞ томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, мамлакатда ойига 81 734 турк лираси ($2 718) дан кам даромад оладиганлар камбағал деб ҳисобланади.
Шунингдек, даромади 25 092 лирадан ($835) паст бўлганлар эса очлик чегарасида яшаётганлар сифатида таснифланмоқда. Бу кўрсаткичлар мамлакатдаги яшаш нархлари ва инфляция суръатлари ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқламоқда.
ТÜРК-İŞ ҳисоботига кўра, айни дамда Туркияда оила асосий эҳтиёжларини қондира олиши учун ўртача даромаднинг юқори бўлиши талаб этилади. Бу эса ҳукумат ва ижтимоий ташкилотлар олдига муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш заруратини қўймоқда.