Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаевга 11,5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаевга 11,5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

 

 

Суд Атамбаевни ноқонуний бойлик орттириш, ерларни ўзлаштириш ва 2019 йил Қўй-Тошдаги тартибсизликлар учун айбдор деб топди.

 

Шунингдек, суд собиқ президентнинг мол-мулкини мусодара қилиш ва уни давлат мукофотларидан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.

 

Бу орада Садир Жапаров Алмазбек Атамбаевни афв этиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

 

«Қўй-Тошдаги воқеаларга олти йил бўлди. Ҳаммаси аллақачон тинчиб бўлган. Агар у афв сўраб мурожаат қилса, мен уни кечиришим мумкин», — деди Жапаров.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: