Disney компанияси дунё бўйлаб юзлаб ходимларини ишдан бўшатмоқчи

Disney компанияси дунё бўйлаб юзлаб ходимларини ишдан бўшатмоқчи

Disney бутун дунё бўйлаб юзлаб ходимларини, жумладан кино, телевидение ва молия бўлимларини ишдан бўшатишини маълум қилди, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.

BBC маълумотларига кўра, кўнгилочар гигант кабель телевидениеси обуначилари сонининг камайиши ва стриминг платформаларига ўтиш босими остида.

«Бизнинг индустрия тез ўзгармоқда, биз доимо мижозларимиз қадрлайдиган замонавий ижодкорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватлаган ҳолда бизнесимизни янада самарали бошқариш йўлларини қидирамиз», – деди компания вакили BBCга.

Бу қисқартириш – Disney компанияси бош директор Боб Игернинг 5,5 миллиард долларлик харажатларни қисқартириш режасининг бир қисми сифатида 2023 йилда 7 минг ходим ишдан бўшатилгандан кейинги тўлқин.

Ишдан бўшатиш компаниянинг кўплаб бўлимларига, жумладан, маркетинг, кастинг, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва кино ва телевидение саноатидаги корпоратив молияга таъсир қилади.

Бироқ, компания ҳеч бир бўлинма бутунлай ёпилмаслигини таъкидлади.

Калифорнияда жойлашган компанияда ҳозирда 233 минг киши ишлайди, уларнинг 60 мингдан ортиғи АҚШдан ташқарида ишлайди. Disney кўнгилочар соҳадаги кўплаб компанияларга эгалик қилади, жумладан Marvel, Hulu ва ESPN.

Май ойида Disney йилнинг дастлабки уч ойи давомида кутилганидан кўра яхшироқ даромад келтирганини маълум қилди, умумий даромад 23,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўпдир. Компания буни Disney+ стриминг хизматига янги обуначиларнинг кўпайиши билан изоҳлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: