Россия бир кечада Украинанинг 174 та дронини уриб туширди
«Москва вақти билан 5 июнь соат 20:00 дан 6 июнь куни соат 04:20 га қадар ҳаво ҳужумидан мудофаа хизмати навбатчи Украинанинг самолёт типидаги 174 та дрон аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди», — дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.
Дронлар Брянск, Ростов, Саратов, Воронеж, Калуга, Курск, Орёл, Рязань, Тула, Белгород, Тамбов вилоятлари, Москва вилояти ва Қрим устидан уриб туширилган.
Қора денгиз устида Украинанинг учта «Нептун-МД» бошқариладиган ракеталари ҳам йўқ қилинди.
Кечаси Москва мэри Сергей Собянин Украина Қуролли кучларининг Москвага яқинлашганда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган дронлари сони ўнга етганини маълум қилди.
