Кападзенинг «имзоси» йўқ!..

Кападзенинг «имзоси» йўқ!..

Ҳа, ўтган галги БААга қарши ўйинда, ҳозирги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Темур  Кападзенинг «имзоси» умуман кўринмади. Жамоамиз дуранг ўйнади. Ғалабага тенг дуранг, аммо бу ўйин билан… Очиғини, ростини айтиш керак. Омад, сабаб биз шунга эришдик. Худо кўрсатмасин, ўша хавфли ҳужумларнинг биттасида Ўткир Юсупов, гол ўтказиб юборганида нима бўларди? Яна битта рост гап, ўйинни охиригача юрак ҳовучлаб ўтирдик. Аммо шунга лойиқмидик? Таркибида Шомуродов, Ҳусанов, Файзуллаев, Ашурматов,  Машарповлари бор жамоа шундай ўйин кўрсатиши керакмиди?.. Бундай ўйин услуби Катанецдан қолган. У Кападзенинг келиши билан ўзгариши керак эди-ку. Ҳужумкор ўйин. «Ман сити» услубидаги ўйин. Ҳам чиройли, ҳам ҳужумкор, ҳам мувоффақиятли… Дунёнинг мана-ман деган жамоалари, терма жамоалари худди шундай услубда ўйнашади. Жуда камдан кам ҳолларда ҳимояга «ётиб» олишади.  Илгари, бундан тахминан ўн беш, йигирма йил аввал Италия шундай ўйин кўрсатарди. Аммо ҳозир унинг вақти ўтди. Ундай ўйин услуби эскирди. Янгиси ҳужумкорлик… Янгисини, 17 ёшгача бўлган футболчиларимиз озроқ кўрсатишди. Қолаверса, Темур Кападзенинг ўзини Олимпия жамоаси ҳам шундай ҳаракатлари билан мувоффақиятларга эришган эди. Шундай экан, нега у БААга қарши чуқур ҳимояли ўйин кўрсатди? Савол.

Қатар билан бўладиган ўйинда на бизнинг терма жамоага ва на қатарликларга очко керак. Демак, бу ўйин ўртоқлик учрашувидай бир гап. Лекин биз турнир давомида айнан шу Қатарга ютқазиб қўйдик. Ютишимиз мумкин бўлган жойда ютқаздик. Сабаби ўша эди. Дарров ҳимояга ўтиб олганимиз… Энди ўша мағлубият аламини олишимиз керак. Қандай оламиз, ҳимояга ётволиб қулай пайтни пойлаган ҳолдами ёки… Менимча, Темур энди ўзини «имзоси»ни қўйиши керак. Ўйин шиддатли бўлиши ва иложи борича рақибни каттароқ ҳисобда ютиши шарт. Ана шунда, бошқаларнинг ҳам  «юраклари» дукиллайди. Майдонга ўйланиб тушади. Қўрқиб стадионга тушдими, демак у тайёр «гўшт»…

Шундай экан, груҳ босқичидаги сўнги ўйинда Темурни «имзоси»ни кўрамиз, деб умид билдирамиз!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: