Ўқисанг ҳам бир бало, ўқимасанг ҳам!..

Ўқисанг ҳам бир бало, ўқимасанг ҳам!..

Йўлда кетаётиб, беихтиёр орқамда келаётган икки ёш йигитларнинг суҳбати қулоғимга чалиниб қолди. Аслида, бировларнинг ўзаро суҳбатини эшитмасдим, бироқ…
Суҳбатдан шуни англаб етдим-ки, йигитларнинг бири битирувчи талаба, иккинчиси эса, энди ўқишга кирмоқчи бўлганлардан.
~ Биласизми ака, дадам ўқишга киритиб қўядиган одамни роса қидирди. Ишончлилигини тополмади. Топгани эса, жуда қиммат айтди….
~ Ука, дадангга айт, ўша кимгадир берадиган пулларини сақлаб қўйсинлар. Киролмасанг, қонуний қилиб, супер контрактга пулини тўлаб киритиб қўяди!!! Мана, мен ҳам бир пастда битириб олдиму?! Кам бўлмадим ахир?!
Рости тўҳтаб, йигитларга қараб, «Ўқинглар йигитлар. Билимингиз бўлса, ҳеч кимга зор бўлмайсиз!!!» дегим келди-ю….. Лекин….
Лекин, негадир жим йўлимда давом этиб кетавердим….
           Фатима Жураева
Дўстларингизга ҳам юборинг: