Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария президенти Румен Радев 9 июн куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 10 июн куни бўлиб ўтади.

Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Болгария президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади.

Болгария президенти IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: