Бугун Тошкентнинг олти туманида табиий газ вақтинча ўчирилади

Ҳудудий таъмирлаш ишлари сабаб, 19 июнь куни Тошкент шаҳридан 6 та туманида табиий газ вақтинча узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” маълум қилди.
Газ таъминоти қуйидаги жойларда белгиланган вақтда тўхтатилади:
Мирзо Улуғбек тумани (10:00 — 18:00): Шўртепа, Ш.Бурхон, Ш.Бурхон 1-берк ва Чарағон кўчалари
Сергели тумани (10:00 — 17:00): “Хонобод” маҳалласи
Янгиҳаёт тумани (10:00 — 18:00): “Ёрқин ҳаёт” маҳалласи
Бектемир тумани (10:00 — 18:00): “Гулбоғ” маҳалласи
Юнусобод тумани (10:00 — 20:00): “Минор”, “У.Ширин” ва “Тўрақўрғон” маҳаллалари
Шайхонтоҳур тумани (10:00 — 20:00): КХАЙ кўчаси
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.