Ўзбекистонда етарлича меҳнат талаб қиладиган тўқимачилик маҳсулотлари мавжуд

Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилди.
Унинг айтишича, Россиянинг йирик онлайн-платформаларидан бири Ўзбекистонда тадбиркорларга стандартга мос маҳсулот ишлаб чиқариш, ўқитиш ва хомашё билан ёрдам беришни кўзда тутувчи, лекин Россия бренди остида ишлаб чиқариладиган ва Россия бозорига чиқадиган платформа яратмоқда.
«Бу ҳолат Россия учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам фойдали. Россия брендлари шу тариқа меҳнат ресурсларига эга бўлмоқда, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар эса янги стандартлар билан танишиб, Россия бозорига чиқмоқда,» – дея таъкидлади Решетников.