Исроил–Эрон урушининг сабаби очиқланди

Исроил–Эрон урушининг сабаби очиқланди

The Economist нашрининг ёзишича, Исроил ва Эрон ўртасида бошланган қуролли тўқнашувга сабаб бўлган асосий омил – Эроннинг ядро қуроли яратишга оид ҳаракатлари ҳақида Исроил разведкаси томонидан олинган маълумотлар бўлган.

 

 

 

Хабарларга кўра, Исроил разведкаси Эрон ядро олимларининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГС) ҳаво кучлари билан ядровий қурол, хусусан, ядровий ракета яратишни муҳокама қилган учрашуви ҳақида ахборот олган. Бу учрашув уруш қарорини тезлаштирган муҳим омил сифатида кўрилмоқда.

 

 

 

Шунингдек, Исроил халқаро Атом энергияси агентлиги (IAEA) мутахассисларидан бойитиш даражаси номаълум бўлган ядровий материаллар яширилгани ҳақида маълумотлар олгани айтилмоқда. Гарчи ушбу ахборотнинг ишончлилиги баҳсли бўлсада, Ғарбий Қуддусдаги мансабдорлар бу ҳолатни “қайтиб бўлмайдиган нуқта” сифатида баҳолаган.

 

 

 

Қайд этилишича, Эронда олти йил муқаддам агар зарурат туғилса, ядровий қуролни тезда яратиш имконини берувчи махфий гуруҳ ташкил этилган бўлиши мумкин. Исроил эса уруш бошлангач, бу ҳақдаги ҳужжатларни Ғарб давлатлари билан баҳам кўрган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: