Эй-й, Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўради?! Нега?! Нима жин урди?!

Эй-й, Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўради?! Нега?! Нима жин урди?!

Америкалик миллиардер Илон Маск Россия Ташқи ишлар вазирлигидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси спикерининг ўринбосари, “Янги одамлар” партияси вакили Владислав Даванков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида маълум қилди.
“Менимча, Илон Маск хатоларга йўл қўйган, аммо бу хатоларни кечира олиш керак. Агар бу амалга ошмаса, биз уни доимо кутамиз”, деди Владислав Даванков.
Даванковнинг қўшимча қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлигидан бошпана бериш бўйича жавоб бир ой ичида келиши керак.
Бу баёнот Маск ва 2025 йил январида Оқ уйга қайтган АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани ҳақидаги миш-мишлар фонида янгради. Манбаларга кўра, Маскнинг сўрови АҚШ расмийлари билан сўнгги пайтларда оммавий можаролар билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2025 йил май ойида Маск Вашингтонда кескин реакцияга сабаб бўлган АҚШнинг иқтисодий сиёсатини очиқчасига танқид қилди.
Илон Маскнинг отаси Эррол аввалроқ Россияга борган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск жамоатчилик орасида шов-шувга сабаб бўлган АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳақидаги сўзлари учун «Х» ижтимоий тармоғида узр сўраганди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: