Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда Данғара туманида яшовчи фуқаро томорқасида 55 000 дан зиёд кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўсимлиги парваришланаётгани аниқланди.

Шунингдек, хонадонда 600 граммдан ортиқ қуритилган наша гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани фош этилди.

Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: