Олдиндан жиноий тил бириктириб, бойлик орттириш мақсадида!.. (видео)

Қимор – ҳаром ўйинини ташкил қилган… Келганларнинг, ўйнаганларнинг бирортаси ҳам ютмаган. Агар бир кун ютган бўлса, эртаси куни ҳаммасини ютқазган. Ёлғизгина шу ҳаром ўйинни ташкил қилган русийзабон аёлгина фойда кўрган. Беш фоиз олишдан ташқари, ўткир ҳидли моддани сотиш, тамаки ва шу кабиларни пуллаш ортидан ҳам яхшигина бойлик орттирган… Агар улар шу тарзда давом этганларида, бу русийзабоннинг олдига яқинлашиб бўлмай қоларди. Тансоқчилар, махсус кузатувлар… Ўта бой бўлиб кетганидан сўнг шундай бўлади-да. У ўз-ўзидан қўрқоқ бўлиб қолади-да… Аммо ундай бўлмади. Аёл қўлга тушди!..