Мана шу ёлғонми?! (видео)

Ёлғонга ўхшайдими? Қаери ёлғон?.. Йўқ, ёлғонмас, рост. Эрон ракетаси тушган. Агар шу атрофда портлаш пайтида бирорта одам бўлганида эди, соғ қолмасди. Зарба бугун берилган. Бугунгилардан бошланиши… Кейингилари жуда даҳшатли бўлиши кутилмоқда. Чунки энди АҚШ ҳам қизил чизиқни кесиб ўтиб, катта хатога йўл қўйди. Энди ростдан Исроил деган давлатнинг хариталарда бўлиши сўроқ остига тушди…
Самарқанддан битта банда Исроилда туриб, обдан видеолар олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиряпти. Ўзиям башараси еврейларникига ўхшайди. Бироқ акцент билан ўзбекча гапиради. Олдинига Эрон ракеталари нечоғлиқ зарар етказаётганини қўяётганди. Кейин бирдан ўзгариб қолди. Чўмилиш жойига бориб, мана қаранглар, биттаям ракета тушгани йўқ, дейди. Интернетдаги барча портлашлар фейк, ундай нарса бўлгани йўқ, дейди… Бундан чиқди, сенинг олдинги видеоларинг ҳам фейк экан-да. Холтўра билан шуғулланаётган экансан-да… Чўмилиш жойига Эрон ракетаси тушмагани рост. Агар эронликлар шундай қилишганларида эди, еврейларнинг қилган ишларини такрорлаб қўйишарди…