ФИФА КЎЖЧ клубларини огоҳлантирмоқда

Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, «Челси» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Эсперанс»га қарши ўйин ўтказади. Лондонликлар жазирама кўринишидаги муаммога дуч келишлари мумкин. Ўйин бўлиб ўтадиган Филадельфияда «иссиқлик туфайли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат» эълон қилинди. Яқин кунларда минтақада термометр 39 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail ўз саҳифаларида маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари билан алоқада бўлиб, уларни футболчиларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазиятдан огоҳлантирмоқда.