Дуров 1 миллион долларлик дастурчи танловини эълон қилди

Дуров 1 миллион долларлик дастурчи танловини эълон қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг шахсий Telegram каналиda мессенжер учун янги дастурчи излаётганини эълон қилди. Бу таклиф — технология соҳасидаги энг юқори маошли иш таклифларидан бири бўлиши мумкин. Дуров тайинламоқчи бўлган дастурчига йилига 1 миллион АҚШ доллари маош тўланади.

 

🚀 Фақатгина синовдан ўтганларгина ариза топшириши мумкин.

Бу лавозимга даъвогарлик қилиш учун махсус код ёзиш танловида ғолиб чиқиш талаб қилинади. Танлов 2025 йил 11 июлга қадар давом этади. Telegram алоҳида веб-саҳифа очган бўлиб, унда танлов шартлари, техник талаблар ва топшириқлар берилган.

 

💻 Мутахассислардан нима талаб қилинади?

Иштирокчилар хавфсиз, тезкор ва самарали код ёзиш бўйича қийин вазифаларни бажаришлари керак бўлади. Telegramнинг ўзи дунё бўйича 1 миллиарддан ортиқ фойдаланувчига эга ва унинг тезкорлиги ҳамда хавфсизлиги алоҳида эътироф этилади.

 

📌 Маълумот учун:

Павел Дуров бундан аввал ҳам 2019 йилда шунга ўхшаш танлов орқали энг яхши дастурчиларни жамоасига жалб қилган. Яқинда у Telegram’ни тўлиқ видеоплатформага айлантириш режаларини ҳам ошкор қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: