Илтимос, бекор қилинг! Бўлмаса, таксичиликни йиғиштираман!.. (видео)

Илтимос, бекор қилинг! Бўлмаса, таксичиликни йиғиштираман!.. (видео)

Барибир бир тийин бермайди. Камига миямни эговлаб еб қўяди.  Кейин кўрганлардан ҳам балога қоламан. Қайнонангнинг шопири бўлдингми, дейишади. Ундан сўнг, хотин билиб қолса, тамом. Нега олиб борганингиздан кейин қайтариб яна уйгача қўйиб келмадингиз. Куёв дегани ўғилдай бир гап. Қайнонангиз фақат мени эмас, сизниям онангиз. Ҳаво иссиқ эди, нега сув-пув олиб бермадингиз? Агар ўзингизникилар бўлганида, сўрамасаям ширинликлар олиб берган бўлардингиз ва ҳоказо ва ҳоказо. Келинг, қулоғим тинч бўлсин, шу буюртмани мендан бекор қилинг!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: