Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф қилинди

Халқаро валюта жамғармаси мамлакатга ташрифи ва молия секторини баҳолаш якунларига кўра, шундай таклифни илгари сурди.
ХВФ нимани тавсия қиляпти:
🔸пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш;
🔸пенсия бадалларининг стандарт ставкасини ошириш, шунингдек, айрим тоифадаги ташкилотлар учун пасайтирилган ставкаларни бекор қилиш;
🔸пенсияларни охирги йиллар учун эмас, балки бутун меҳнат фаолияти бўйича ўртача иш ҳақи асосида ҳисоблашга ўтиш;
🔸пенсияларни автоматик индексация қилишни, яъни инфляция даражаси ёки нархлардан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда оширишни жорий этиш.