Июнда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $1,1 млрд.га камайди

1 июль ҳолатига мамлакат захиралари $48 млрд 549,7 млн.га тенг. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд. $115 млн.га кам.
Захираларнинг хорижий валюатадаги қисми – $9,6 млрд.га, олтин захиралари қиймати $38 млрд. 417,8 млн.га тенг.
Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 0,3 унцияга кўпайиб — 11,7 млн. трой унцияга тенг бўлиб турибди.